Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Белгия, Монако, Люксембург ва Малта Фаластин давлатини тан олди

Белгия, Монако, Люксембург ва Малта Фаластин давлатини тан олди

Кеча Франциядан сўнг Европанинг яна бир қатор мамлакатлари Фаластин давлатини тан олганини эълон қилди, деб хабар берди CNN.

БМТ Бош ассамблеяси доирасида икки давлат тузиш тўғрисидаги қарор бўйича юқори даражадаги халқаро конференция чоғида Белгия, Монако, Люксембург ва Малта Фаластин давлатини тан олди.

Бир кун аввал Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалия Фаластинни расман тан олган эди.

Қайд этишича, айни пайтда Фаластин давлатини тан олган давлатлар сони 145 тадан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг