Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҲАМАС Ғазони бошқаришда ҳеч қандай рол ўйнамайди — Фаластин президенти

ҲАМАС Ғазони бошқаришда ҳеч қандай рол ўйнамайди — Фаластин президенти

Фото: Anadolu Ajansı

Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатига Ғазо секторида ҳокимият берилмайди, деди Фаластин президенти Маҳмуд Аббос. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

БМТнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳида Яқин Шарқ масаласини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро конференцияда сўзга чиққан Аббос ҲАМАС Ғазони бошқаришда ҳеч қандай рол ўйнамаслигини таъкидлади. ҲАМАС бошқа гуруҳлар каби Фаластин миллий маъмуриятига қуролларини топшириши шарт.

Маҳмуд Аббос таъкидлашича, Фаластин миллий маъмурияти қонуний хавфсизлик кучлари ва қурол айланмасини назорат қилувчи ягона давлат яратишга интилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг