Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бельгия Украина учун 100 млн евро ажратди

Бельгия Украина учун 100 млн евро ажратди

Фото: AFP

Бельгия Украина учун АҚШдан қурол-яроғ харид қилиш мақсадида қўшимча 100 миллион евро ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, маблағ PURL дастури доирасида йўналтирилади.

Шунингдек, вазир Европа Иттифоқи доирасидаги қарорларга ҳам тўхталиб ўтди. У Венгриядаги сайловлардан сўнг Киев учун 90 миллиард евро миқдоридаги кредит ҳамда Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича қарорлар қабул қилинишига умид билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Трамп Европа давлатларини Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этишга ундаш мақсадида Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, PURL дастури – АҚШ орқали Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб беришга қаратилган молиявий ёки логистик дастурлардан бири бўлиб, бу – Европа давлатларининг АҚШдан Украина учун қурол сотиб олишни назарда тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг