Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ собиқ Бош котиби Перес де Куэльяр 100 ёшида вафот этди

БМТ собиқ Бош котиби Перес де Куэльяр 100 ёшида вафот этди

Фото: «Rg.ru»

БМТ собиқ Бош котиби Хавьер Перес де Куэльяр (Перу, Лима. 19.01.1920 — 04.03.2020) 100 ёшида вафот этди. «Euronews» хабарига кўра, бу ҳақда сиёсатчининг ўғли маълум қилган.

Хавьер Перес де Куэльяр — БМТ тарихидаги бешинчи Бош котиб эди.

Перес де Куэльяр 1940-йиллардан бошлаб дипломатик лавозимларда ишлаган, 1982 йилда БМТ Бош котиблигига сайланиб, икки муддат — то 1991 йилгача фаолият юритган.

1982 йили Фолкленд (Мальвин) оролларини талашиш туфайли юзага келган Британия-Аргентина низосини, 1980-йилларнинг охирларида эса Эрон-Ироқ низосини ҳал этишда қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг