БМТ Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади
БМТ Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш чақиради.
Ташкилот АҚШ ҳарбий операциясини танқид қилди. БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес бу ҳодиса хавфли омил яратаётганини ва халқаро ҳуқуқни бузиши мумкинлигини айтди. У томонларни мулоқотга қайтишга чақирди.
Ўз навбатида, БМТ Бош Ассамблеяси президенти Анналена Бербок вазиятни шарҳлаб, инқироз пайтида мамлакатлар БМТ Низомига таяниши кераклигини айтди. Унда суверен давлатларга қарши куч ишлатиш ёки таҳдид қилиш қабул қилиниши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган.
Ушбу ҳолатларга қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш чақирди. Синхуа хабарига кўра, йиғилиш 5 январ, душанба куни Ню-Йорк вақти билан соат 10:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter