Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилия президенти шифохонага ётқизилди

Бразилия президенти шифохонага ётқизилди

Фото: «РИА Новости»

Бразилия президенти Жаир Болсонару бугун эрталаб қорин оғриғи билан шифохонага ётқизилди, дея хабар бермоқда G1 янгиликлар портали.

У қуролли кучлар госпиталида текширувдан ўтмоқда.

Давлат раҳбарининг эрталабки тадбирлари бекор қилинди.

Болсонару 2018 йил сентябрь ойида сайловлардан деярли бир ой олдин Минас-Жерайс штати Жуиз-де-Фору шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди митингида пичоқдан жароҳатланганди. Пичоқ ичакни қон билан таъминлайдиган қатқорин артериясига зарар етказган. Шундан сўнг Бразилия етакчиси бир нечта операцияларни ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг