Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиядаги заводда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Туркиядаги заводда портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Фото: «Eadaily.com»

Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Сакарядаги мушаклар ишлаб чиқарадиган фабрикада портлаш содир бўлди. Қурбонлар сони олти нафарга етгани маълум қилинмоқда. Бедарак кетганларни қидириш ишлари давом эттирилмоқда, дея хабар берди «Hurriyet» газетаси.

Аввалроқ тўрт киши ҳалок бўлгани ва 114 киши жароҳатлангани хабар берилганди.

«Ҳалок бўлганлар сони олтитага кўпайди. Яна бир бедарак кетган кишини қидириш ишлари давом эттирилмоқда», — деди губернатор Четин Октай Калдирим.

Аввалроқ Калдирим 114 киши шифохонадан чиқарилгани, 8 нафар бемор муолажа олишда давом этаётганини маълум қилганди.

Жума куни Хендек шаҳри яқинида Мушак ишлаб чиқарувчи фабрикада портлаш юз берган. Сакаря губернатори Четин Октай Калдиримнинг сўзларига кўра, портлаш вақтида фабрикада 150 — 200 нафар ходим бўлган. Фабрикада портлаш содир бўлганда 110 тонна мушак бўлганлиги таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг