Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чўпонлар ИШИДга тегишли йирик хазинани топиб олишди

Чўпонлар ИШИДга тегишли йирик хазинани топиб олишди

Ироқнинг ғарбидаги чўлларнинг бирида маҳаллий чўпонлар ИШИДга тегишли, баҳоси 25 миллион АҚШ долларига тенг бўлган хазинани топиб олишди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги ёзмоқда.

Маълум бўлишича, жангарилари Анбар вилоятидаги саҳрога кўп миқдорда олтин, кумуш ва пулларни яшириб қўйишган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни ИШИД раҳнамоси Ал-Бағдодийнинг ўлгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, АҚШ президенти Трамп ҳам буни тасдиқлади. Айни дамда бу мавзуда ОАВда турли ракурсда мақолалар эълон қилинмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг