Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

CNN: Трамп ёрдамчиларига мағлубиятни тан олиш нияти йўқлигини айтган

CNN: Трамп ёрдамчиларига мағлубиятни тан олиш нияти йўқлигини айтган

Фото: «News.yandex.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп ёрдамчиларига сайловдаги мағлубиятини тан олиш нияти йўқлигини маълум қилган, дея хабар берди CNN.

Шу билан бирга, расмийлар Трампга сайловда ютқазиб қўйиши мумкинлигини айтишга ботинолмаяптилар. Буни бошқа бирор ким, масалан, қизи Иванка ёки куёви Жаред Кушнер айтишидан умид қилишяпти.

Мағлубиятни тан олишнинг ўзи қонуний кучга эга эмас, бироқ номзоднинг сайлов натижаларига эътироз билдирмаслигини англатади.

Трамп сайловда ғалаба қозонаётганини ва унга қарши кенг қамровли сохталаштиришлар бўлганини очиқчасига эълон қилди. Бироқ буни тасдиқловчи далил йўқ.

Трампнинг рақиби Жо Байден гарчи Пенсильвания, Жоржия ва Невада штатларида устунлиги минимал даражада бўлса-да, сайланиш учун етарли миқдордаги штатларда етакчилик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг