Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди

Доналд Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди

Фото: ТАСС

Доналд Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди, унинг таъкидлашича, АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага «бошқа мамлакатлардан анча кўп ҳисса қўшган».

Президент Трампнинг Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларидаги «АҚШнинг ғалабаси» ҳақидаги баёнотида шундай дейилади:

«Кўплаб дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз 8 майни Ғалаба куни сифатида байрам қилишади, бироқ Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун айнан биз бошқа исталган мамлакатдан кўп — солиштириб бўлмас даражада кўп ҳисса қўшганмиз. Бугун мен 8 майни Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилган кун, 11 ноябрни Биринчи жаҳон урушида ғалаба қозонилган кун, деб эълон қиламан. Биз иккала урушда ҳам зафар қозонганмиз, куч, жасорат, ҳарбий маҳорат бобида ҳеч ким бизга ҳатто яқинлаша олмаган. Бироқ биз энди ҳеч нарсани байрам қилмаяпмиз, чунки буни уддалай олувчи етакчиларимиз йўқ эди. Ғалабаларимизни яна нишонлаш фурсати келди!».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг