Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг аччиқ қалампирни еган одам шифохонага ётқизилди

Дунёдаги энг аччиқ қалампирни еган одам шифохонага ётқизилди

Фото:«Hurriyet»

Дунёда энг аччиқ қалампир ҳисобланган «Carolina Reaper»(Каролина ўроқчи)ни еган АҚШлик бир киши чақмоқ овозига ўхшаган шовқин ва сурункали бош оғриғи туфайли шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«Carolina Reaper» энг аччиқ қалампир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Нью-Йоркда ўтказилган қалампир ейиш мусобақасида 34 ёшли америкалик ушбу қалампирни истеъмол қилиб маззаси қочиб қолган. Унинг мусобақада ғолиб бўлган-бўлмагани ҳануз номаълум.

«New York Times»га интервью берган доктор Кулоцунган Гунасекараннинг айтишича, аччиқ қалампир таркибидаги капсаицин моддаси қаттиқ бош оғриғи ҳамда шовқинга сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг