Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элчихоналарга кукун жўнатувчи қўлга олинди

Элчихоналарга кукун жўнатувчи қўлга олинди

Фото: «360tv.ru»

Турли мамлакатларнинг Австралиядаги элчихоналари ва консулхоналарига кукун (номаълум модда) солинган 38 дона пакетни жўнатишда гумон қилинган эркак киши Австралия полицияси томонидан ҳибсга олинди. Айни пайтгача полиция 29 пакетни қўлга киритди, уларнинг ичида нима борлиги текширувлардан сўнг аниқланади.

Айбланувчи 48 ёшда бўлиб, у Мельбурн шимолидаги Шеппартон шаҳарчасидаги уйидан ушлаб кетилган.


Мавзу доирасида

Бомбали хатларни жўнатишда гумондор шахс Флоридада қўлга олинди


Маълум қилинишича, унга почта хизмати орқали хавфли нарсалар юбориш айби қўйилмоқда. Бугун, 10 январь куни Мельбурн шаҳар суди унинг ишини кўриб чиқишни бошлайди. Агар айби бўйнига қўйилса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг