Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг ҳурлиқо жиноятчи таслим бўлди

Энг ҳурлиқо жиноятчи таслим бўлди

Фото:«Mianyang police»

Фирибгарликда гумонланиб, қидирувга берилган  хитойлик Цинчэнь Цзинцзин полицияга таслим бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». 

Таъкидлаш керак, аёл содир этгани айтилаётган жиноят кўлами туфайли эмас, балки ташқи кўриниши сабаб  машҳур бўлиб кетганди.  Қидирувдагилар рўйхатида унинг суратини кўрган  тармоқ фойдаланувчилари аёлга «Энг ҳурлиқо жиноятчи» дея таъриф беришганди. «Чиройли  эканинг яхши, илло бундан жиноят  воситаси сифатида фойдаланиш керак эмас», дейди маҳаллий полиция вакили.

Фото:«Mianyang police»

Цинчэнь Цзинцзин ўзи аъзо бўлган жиноий гуруҳ таркибида фирибгарлик билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. Мазкур гуруҳ Сичуань провинциясининг Мяньян  шаҳридаги бар ва кафеларда мижозларни чув тушуриб келишган. Жабрланувчиларни лаққа туширишда   аёлнинг чиройи жуда қўл келгани айтилади.

Ҳурлиқодан ташқари жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси ҳам полицияга таслим бўлишди. Гуруҳнинг яна икки аъзоси эса  ҳамон қирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг