Эрон 2000 км масофага уча оладиган янги дронни намойиш қилди
Эрон Теҳрон марказида янги камикадзе-дрон — Arash 3ни тақдим этди. Маълум қилинишича, унинг учиш масофаси 2000 километргача етади, бу эса назарий жиҳатдан Исроил ҳудудигача етиб бориш имконини беради.
Дрон «Эронга садоқат» митингида намойиш этилган. Унинг номи форс мифологиясидаги узоқ масофага ўқ отиш қобилияти билан машҳур Араш мерганга ишора қилади.
Техник маълумотларга кўра:
– парвоз масофаси: 2000 км гача
– тезлиги: 600 км/соат атрофида
– жанговар қисми: тахминан 150 кг
– узунлиги: 3,5 метр
Қайд этилишича, дрон сунъий йўлдош навигацияси ва ички траектория тизими орқали ҳаракатланади, бу эса GPS бўлмаган ҳолатда ҳам нишонга етиб бориш имконини беради.
Намойиш АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайган, Ҳўрмуз бўғози атрофидаги вазият таранглашган бир пайтга тўғри келди. Вашингтон «Озодлик режаси» орқали бўғозни очишни режалаштираётган бўлса, Теҳрон ҳар қандай аралашувни сулҳни бузиш деб баҳолашини билдирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter