Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон АҚШ авиабазасига зарба берди — ОАВ

Эрон АҚШ авиабазасига зарба берди — ОАВ

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШнинг Бандар-Аббос ҳудудидаги ҳаракатларига жавоб тариқасида америкаликлар фойдаланадиган авиабазага зарба берганини маълум қилди.

IRIB давлат телеканали тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ ҳарбийлари Бандар-Аббос аэропорти яқинидаги объектга авиация орқали ҳужум уюштирганидан сўнг, мазкур ҳужум манбаи бўлган авиабаза нишонга олинган.

Tasnim агентлигига кўра, зарбалар маҳаллий вақт билан соат 04:50 да амалга оширилган. Бироқ ҳужум қилинган авиабазанинг аниқ жойи очиқланмаган.

Айни пайтда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) америкалик ҳарбийлар тўртта эронлик камикадзе-дронни уриб туширгани ва Бандар-Аббосдаги дронларни бошқариш станциясига зарба берганини тасдиқлади.

CENTCOM баёнотига кўра, бу ҳаракатлар «фақат мудофаа мақсадида» ва «ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолиш учун» амалга оширилган.

Американинг айрим ОАВлари эса шу кеча Қувайтдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракета ва дрон ҳужумларини қайтарганини хабар қилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг