Эрон элчиси: олий раҳбар Россияда эмас
Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалолий янги олий раҳбар Мужтабо Ҳоманаий Россияда даволанаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Унинг сўзларига кўра, бу каби маълумотлар «психологик уруш»нинг бир қисми ҳисобланади. Дипломатнинг таъкидлашича, Эрон раҳбарлари яшириниб юрмайди ва халқ билан бирга бўлади.
Аввалроқ Кувайтнинг Al-Jarida нашри Ҳоманаий жароҳатлангани ва даволаниш учун Москвага олиб кетилгани ҳақида хабар берган эди. Кремл эса бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган.
Айни пайтда, Мужтабо Ҳоманаий 8 март куни лавозимга тайинланганидан бери омма олдида кўриниш бермаган. Унинг 12 мартдаги илк мурожаати давлат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса олдинроқ Ҳоманаийнинг соғлиги яхши экани ва мамлакатдаги вазият тўлиқ назоратда эканини билдирганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter