Эрон Ҳўрмуз бўғози ёпилганини рад этди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Багайи ОАВнинг Ҳўрмуз бўғози ёпилиши ҳақидаги хабарларини асоссиз деб рад этди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ-ЭРОН меморандумига мувофиқ савдо кемалари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрган.
Аввалроқ Bild нашри Исроилнинг Ливанга ҳужумларидан сўнг Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпгани ҳақида хабар берди. 19 июн кечаси Исроил Ливаннинг бир нечта ҳудудларида инфратузилмага зарба берди. Нашрнинг хабар беришича, инқилоб корпуси кейинчалик барча кемаларга Ҳормуз бўғозидан узоқроқ туришни буюрди ва юк ташиш йўлаги яқинида ўқ узилди.
Бўғоз 19 июн куни олдиндан сўров юборган кемалар учун расман қайта очилди. Ҳўрмуз бўғозининг очилиши АҚШ ва Эрон томонидан 18 июн куни имзоланган меморандум қоидаларидан биридир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter