Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда 100 ва 106 ёшли икки бемор коронавирусдан тузалди

Эронда 100 ва 106 ёшли икки бемор коронавирусдан тузалди

Фото: «en.irna.ir»

Коронавирусга чалинган 100 ва 106 ёшли икки нафар бемор Эрондаги шифохонадан чиқди, дея хабар берди «IRNA» агентлиги.

Маълумот қилинишича, иккала ҳолат ҳам Кум шаҳрида қайд этилган. 106 ёшли отахон 14 кунлик муолажадан сўнг шанба куни шифохонадан чиққан. 100 ёшдаги Али Афшари исмли иккинчи беморга эса якшанба куни уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, агентликнинг ёзишича, сешанба куни коронавирусга чалинган 98 ёшли онахон шифохонадан тузалиб чиққанди. У 27 кун шифохонада даволанган.

Охирги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 58 226 кишига етди. Шундан 3603 нафари вафот этди. 22 011 киши тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг