Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эроннинг ракетаси космодромнинг ўзида портлаб кетди

Эроннинг ракетаси космодромнинг ўзида портлаб кетди

Фото: «AP»

Пайшанба, 29 август санасида Эрон ракетаси Имом Ҳумоюн номли космодромнинг старт майдончасида портлаб кетди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Агентлик ходими портлаш техник сабабларга кўра юз берганини айтган. Ҳозирда олимлар муаммони ҳал этиш устида ишлашмоқда.

Хабарда келтирилишича, бу жорий йилда Эроннинг космик кемани учиришга бўлган биринчи муваффақиятсиз уриниши эмас. Январда Эрон ислом республикаси йўлдошни учиришга қўл урганди, бироқ у белгиланган орбитага етолмаган. Июлда космодромдан Эрон ишлаб чиқарган «Семурғ» ракетаси чиқарилганди. Эронда бу парвоз муваффақиятли кечди дейилганди, бироқ Америка оммавий ахборот воситалари АҚШ разведка манбаларига таяниб, бу маълумотни инкор этишди.

Эрон космик дастури 2003 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Биринчи тўлиқ Эрон «Умид» йўлдоши 2009 йили учирилган. У орбитада икки ой бўлгач, атмосферада ёниб кетганди. Бироқ унинг миссиясини муваффақиятли деб эълон қилишди. Ғарбда Эрон космик дастурига ишонч билан қарашмайди. Негаки, форсларнинг асл мақсади баллистик ракеталар ишлаб чиқариш деб ҳисоблашади. Теҳрон эса йўлдошлар фақат тадқиқот функциясини бажаради, дея уқтиришдан чарчамаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг