Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа термометрлари янги рекордларга шайми?

Европа термометрлари янги рекордларга шайми?

Фото: «УНН»

Европа мамлакатларига жазирама иссиқ хавф солмоқда. Бу ҳақда «The Guardian» бугун, 21 июнь куни хабар берди.

Марказий Европа юқори босим остида, Атлантика океанида пўртаналар ҳосил бўлмоқда, синоптиклар бундан қаттиқ хавотирда, чунки иссиқ ҳаво оқими Африкадан шимолга ҳаракатланишни бошлаши мумкин.

Францияда ҳаво ҳарорати 35 даражадан 40 даражагача кўтарилиб кетиши кутиляпти, шу боис соғлиқни сақлаш вазири Аньес Бузин маҳаллий ҳокимликлар ва касалхоналарни тўлиқ шай ҳолатда туришга чақирди. Ўтган йили мамлакатда июль ва август жазирамаси 1 500 дан зиёд инсонни ҳаётдан олиб кетганди.

Германия метеорологлари эса ҳаво ҳарорати 40 даражадан ҳам ошиб кетиши эҳтимолини 50/50 дея баҳолашяпти.

«Энг катта хавф кексалар ва болаларга туғилади. Шунинг учун ҳам иссиқ пайти зарурат бўлмаса кўчага чиқиш тавсия этилмайди», — дея маслаҳат беришди тиббиёт мутахассислари.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги аномал иссиқ ҳаво туфайли Ҳиндистонда 70 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг