Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финляндия ва Швеция НАТОга киришга ариза топширди

Финляндия ва Швеция НАТОга киришга ариза топширди

Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун алянс қароргоҳида расман ариза топширди.

Расмий жавоб бир неча ҳафта ичида бўлиши кутилмоқда.

Қоидаларга кўра, блокка янги аъзо қўшилишини барча иттифоқчилар бир овоздан маъқуллаши зарур.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда,  дипломатларнинг фикрига кўра, ратификация  жараёни тахминан бир йил давом этиши мумкин.

Аввалроқ, ОАВда Туркия ушбу иккала давлатнинг алянсга қўшилишига қарши чиққани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳарбийлари шу йилнинг февралида Украинага бостириб киргач, Швеция ва Финляндия Шимолий Атлантика шартномасига қўшилиши истаги туғилди. Ҳар иккала давлат ушбу қарори Россия агрессиясидан омон қолиш йўли сифатида кўрмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг