Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Франция президенти уни Гитлер образида тасвирлаган муаллиф билан судлашмоқчи

Франция президенти уни Гитлер образида тасвирлаган муаллиф билан судлашмоқчи

Фото: «Sfgate.com»

Франция президенти Эммануэль Макроннинг адвокатлари давлат раҳбари Aдольф Гитлер образида тасвирланган реклама тахтасидаги тасвир муаллифи устидан шикоят аризаси топширди, деб хабар берди BFMTV телеканали.

ОAВ хабарларига кўра, фотомонтажли плакатлар ўтган ҳафта Тулон ва Ла-Сен-сюр-Мер коммунасида пайдо бўлган. Макрон Гитлер образида тасвирланган, унинг ёнида қизил фонда оқ ҳарфлар билан «Итоат этинг. Вакцинация қилинг», деб ёзиб қўйилган.

Бундай тасвирларнинг пайдо бўлиши муносабати билан Тулон прокуратураси иш очди. Воқеа Тулон полиция участкасининг хавфсизлик хизмати томонидан тергов қилинмоқда. Таблоларда тасвир муаллифига қарши туҳмат иши кўриб чиқилмоқда. Маҳаллий Var-Matin газетасининг ёзишича, карикатура муаллифи бу каби акциялари билан танилган маҳаллий фаол Мишель-Aнж Флоридир. У шу тариқа Франциядаги санитария паспортлари ва соғлиқни сақлаш ходимлари учун мажбурий эмлаш тўғрисида киноя билан гапирмоқчи бўлган, деб ёзади газета.

Франциянинг бир қатор шаҳарларида 17 ва 24 июль кунлари санитария паспортларини жорий этиш ва тиббиёт ходимларини мажбурий эмлаш амалиётининг кенгайишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг