Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Францияда оммавий норозиликлар: юзлаб одамлар ушланмоқда

Францияда оммавий норозиликлар: юзлаб одамлар ушланмоқда

Францияда “Ҳамма нарсани тўхтат!” шиори остидаги оммавий норозилик намойишлари авж олди. Натижада полиция аллақачон 473 кишини ҳибсга олди, деб хабар берди Франциянинг BMFTV телеканали. 

Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳибсга олинганларнинг 203 таси Парижда бўлган. Телеканал, шунингдек, намойишчилар билан тўқнашувда 13 нафар ходим енгил жароҳат олгани ҳақида хабар берди. 

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, акцияда мамлакат бўйлаб 175 минг иштирокчи бор. Намойишлар бошланганидан бери мамлакатда 262 баррикада ўрнатилган. 

Францияда намойишчилар мамлакат бюджетининг қайта тақсимланишига қарши чиқишмоқда. Ҳукумат тежамкорлик курсини олди. Шундай қилиб, собиқ бош вазир Франсуа Байру тақдим этган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат ҳукумати бир нечта байрамларни бекор қилишни, пенсия ва ижтимоий нафақаларни индексация қилмасликдан тежашни, шунингдек, Мудофаа вазирлиги харажатларини ошириш учун 3,5 миллиард еврони қайта тақсимлашни истаётганди.

Охир-оқибатда Байру истеъфога чиқди, президент Макрон эса мудофаа вазирини бош вазирликка тайинлади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг