Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гаитида миллионлаб одамлар очликдан қийналмоқда – БМТ

Гаитида миллионлаб одамлар очликдан қийналмоқда – БМТ

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, айни пайтда Гаитида 4,9 миллион киши ўткир очликдан азият чекмоқда ва улар учун етарли миқдорда озиқ-овқат сотиб олиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Гаити аҳолиси 11,45 миллионни ташкил қилади.

Жангари гуруҳлар мамлакатнинг катта қисмини назорат остига олган, мамлакат иқтисоди таназзулга юз тутган, инфляция 49,3 фоизга кўтарилди ва тўда раҳбарлари озиқ-овқат ва сувдан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўйган.

Қурғоқчилик экинлар ҳосилдорлигини пасайтирди. Инфляция, озиқ-овқат қимматлашиши одамларни ҳеч нарсасиз қолдирди.

Зўравонлик давом этар экан, мамлакатдаги инқироз янада кучайиши башорат қилинмоқда. Ҳозирда пойтахтни ва мамлакатнинг ярмидан кўпини давлат хавфсизлик кучлари эмас, балки жиноий гуруҳлар назорат қилмоқда.

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Гаити бўйича директори Жан-Мартин Бауэр сўзларига кўра, Гаитида очарчилик билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келган.

2021 йил июль ойида мамлакат президенти ўз уйида ўлдирилганидан сўнг, орол давлати зўравонликларга ботиб кетди ва даҳшатли ҳаёт тарзи юзага келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг