Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазони тиклашга қанча пул керак?

Ғазони тиклашга қанча пул керак?

Фото: Ebrahim Hajjaj / Reuters

Ғазо секторини қайта қуришга тахминан 70 миллиард доллар маблағ керак бўлади, тиклаш ишлари ўнлаб йилларга чўзилиши мумкин, деди журналистларга БМТ вакили Яко Силлиерс. Унинг сўзларини Reuters келтирмоқда.

Силлиерснинг айтишича, араб ва Европа давлатлари ҳамда АҚШ Ғазони тиклашни молиялаштиришда иштирок этишга тайёрлигини билдирган, бироқ тафсилотлар ҳозирча аниқ эмас.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ғазодаги вайроналар 55 миллион тонна атрофида ёки Миср эҳромларининг 13 тасига тенг.

БМТнинг Сунъий йўлдош кузатувлари маркази маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги жами иншоотларнинг қарийб 83 фоизи вайрон бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг