Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия суди Усмоновнинг виллаларидаги тинтувларни ноқонуний деб топди

Германия суди Усмоновнинг виллаларидаги тинтувларни ноқонуний деб топди

Усмоновнинг адвокатлари судда Германиядаги виллалар ва «Дилбар» яхтасида тинтув ўтказиш ноқонунийлигини исботлашди.

Қайд этилишича, Германия прокуратураси судда Алишер Усмоновнинг кўчмас мулки ва яхтасида тинтув ўтказиш бўйича ордерни асослаб бера олмаган. Тадбиркорнинг вакили энди унинг Германияда жиноий таъқиби тўхташини кутмоқда. Бу ҳақда Der Spiegel 2нашри хабар берди.

«Биз Германия судининг адолатли қарорини олқишлаймиз. Биз Германияда Усмоновга нисбатан таъқиблар тўхтатилишини кутамиз», — деди тадбиркорнинг вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов яхтасидаги 30 та картина мусодара қилингани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг