Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германияда Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди

Германияда Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди

Фото: «РИА Новости»

Германиянинг Гессен федерал бирлигига қарашли Висбаден шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг олтин ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Эрдўғоннинг тўрт метрлик олтин ҳайкали шаҳар марказидаги майдонга ўрнатилган. Ҳайкал «Wiesbaden Biennale» кўнгилочар фестивали доирасида ўрнатилган.

«Bild» нашрининг ёзишича, кўплаб кишилар қўлида турк байроғини ушлаб, ҳайкал олдида суратга тушишяпти. Эрдўғонга қарши бўлган кишилар эса ҳайкал ва унинг ёнида турли бўлмағур суратлар ва ёзувларни қолдиришмоқда.

Фестивал Висбадене шаҳрида 23 августдан 2 сентябргача «Ёмон хабарлар» шиори остида давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг