Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда қўтослар ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирди

Германияда қўтослар ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирди

Фото:«Tibet Discovery»

Германия ғарбидаги автойўлда қўтослар ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Бешта қўтос саккиз соат давомида катта йўлни тўсиб қўйган. Магистрал атрофида ўтлаб юрган жониворларнинг йўлга нима сабабдан чиқиб қолгани маълум эмас.

Ҳайвонларни йўлдан ҳайдашнинг уддасидан чиқа олмаган масъуллар жониворларни укол билан ухлатишга мажбур бўлди.

Бир тоннадан зиёд вазнга эга ҳайвонлар кран билан йўл четига олинди ва ўтлоққа қўйиб юборилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг