Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда бўрон сабабли юзга яқин киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда бўрон сабабли юзга яқин киши ҳалок бўлди

Фото:«AP»

Ҳиндистоннинг шимолий туманларида 2 май куни кечқурун турган бўрон оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Уттар-Прадеш штатида энг кўп — 64 киши қурбон бўлган. Қўшни Ражастан штатида яна 31 киши ҳалок бўлиб, бўрондан кейинги жала оқибатида Алвар, Холпур ва Бхаратпур туманлари зарар кўрган.

Синоптикларнинг тахмин қилишича, мамлакатнинг ушбу қисмларига яна кучли ёмғир ёғиши ва қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг