Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда муз қулаб тушиши натижасида 150 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳиндистонда муз қулаб тушиши натижасида 150 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

NDTV каналининг хабар беришича, Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида муз қулаб тушиши натижасида 150 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

Уларнинг аксарияти Ришиганга ГЭСи ишчилари бўлган.

Ҳозирда Ҳиндистон-Тибет чегара полициясининг икки жамоаси ва табиий офатларга қарши курашиш миллий кучларининг уч жамоаси фавқулодда вазият жойига юборилган.

Улкан муз бўлаклари тоғли Ҳимолой дарёси Алакнанда ва Дхаулиганга ҳудуди бўйлаб тушиб, баланд тоғларда тошқинларни келтириб чиқарган. Зарарни олдини олиш учун Сринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларида қуйи оқимда жойлашган гидроэлектростанциялар сувни фавқулодда чиқара бошлаган.

Расмийлар ушбу ҳудудда, шунингдек, дарё яқинидаги аҳоли пунктларида амалга оширилаётган автомобил ва темир йўл кўприги лойиҳаларида ишчилар хавфсизлигидан қўрқишади. Сув тошқини билан боғлиқ ҳолда, ҳокимият гидроэлектр станцияси остида жойлашган аҳоли пунктларини эвакуация қилишни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг