Ҳўрмуз сабаб улкан инқироз вужудга келади, агар...
Ҳўрмуз бўғозини 2026 йил августигача ёпиқ бўлиши иқтисодий инқироз хавфини оширади. Bloomberg мустақил таҳлил фирмаси Rapidan Energy Group маълумотларига таяниб хабар беришича, бу кўлами жиҳатидан 2008 йилдаги Буюк Рецессияга ўхшаш бўлади.
«Ҳозирги макроиқтисодий муҳит 1970-йиллар ёки 2007-2008-йилларга қараганда унчалик экстремал эмас. Бироқ, бу нисбатан кучли бошланғич нуқта нефт нархларининг доимий равишда кўтарилиши молиявий ва макроиқтисодий заифликларни кучайтириши хавфини қопламайди», деб таъкидлайди таҳлилчилар.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар бўғоз шу йилнинг июл ойида очилса (асосий сценарий), бу нефтга бўлган талабни кунига ўртача 2,6 миллион баррелга камайтиради. Брент нефтининг спот нархи бир баррел учун тахминан 130 долларга етади.
Rapidan Energy Group маълумотларига кўра, агар Ҳўрмуз бўғози августгача ёпиқ бўлиб қолса, шу йилнинг учинчи чорагида таъминот танқислиги 6 миллион баррелгача қисқаради. Бироқ, денгиз йўлаги очилгандан кейин ҳам бозорлар бирдан изга тушмайди. Таҳлилчиларнинг фикрича, сентябр ойида нефт захиралари камайишда давом этади. Шу билан бирга, Форс кўрфази мамлакатларида ишлаб чиқариш аста-секин тикланади.
20 май куни Bloomberg манбаларга таяниб, НАТО ўз ҳарбий кемаларининг Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларини кузатиб бориш дастурида иштирок этиш имкониятини муҳокама қилаётганини хабар қилди. Агар денгиз йўлаги июл ойининг бошига қадар очилмаса, қарор қабул қилиниши мумкин. Эрон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумлар туфайли кузатиб бориш зарур. Бундан ташқари, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳўрмуз бўғозида миналар борлигини тан олди ва «дўст мамлакатлар ва бошқа давлатлар» кемаларидан йўлак орқали ўтишни Эрон қуролли кучлари билан мувофиқлаштиришни сўради.
Эрон феврал ойи охирида АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Ҳўрмуз бўғозини миналаштирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter