Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳурмуздаги энг йирик «мушаклар намойиши» ёки...

Ҳурмуздаги энг йирик «мушаклар намойиши» ёки...

Фото: Getty Images

Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев Россия, Хитой ва Эрон бўлажак «Денгиз хавфсизлиги камари-2026» машғулотларида иштирок этиш учун Ҳурмуз бўғозига ҳарбий кемаларини юборганини маълум қилди. Бу ҳақда The Caspian Post хабар берди.

«Денгиз хавфсизлиги камари» машғулотлари 2019 йилдан бери Эрон бошчилигида ҳар йили ўтказиб келинади.

Уч давлатнинг денгиз бўлинмалари Ҳурмуз бўғозида ўзаро мувофиқлаштириш, тактик тайёргарлик ва тезкор чора кўриш қобилиятларини баҳолаш учун турли кемалар ва тезкор техникалардан фойдаланиши кутилмоқда.

OSINTdefender канали ёзишича, Россиянинг «Стойкий» корвети ҳарбий-денгиз машғулотлари арафасида Эроннинг Бандар-Аббос портига етиб келган.

Маълумот учун: айни пайтда АҚШнинг Abraham Lincoln авиаташувчиси Яқин Шарққа етиб келган, Gerald Ford авиаташувчиси ҳам Кариб денгизини тарк этиб, шу томонга йўл олган. Шунинг баробарида, Пентагон 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ F-35, F-22 ва F-16 қирувчи самолётларини жўнатган. Бу ҳарбий кучларнинг кўчирилиши АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокаралар фонида юз бермоқда.

Бир томондан, АҚШ минтақада улкан денгиз ва ҳаво кучларини жойлаштирмоқда, иккинчи томондан, Эрон-Россия-Хитой учлиги қўшма машғулотларга ҳозирланмоқда: йилнинг энг йирик «мушаклар намойиши» — Ҳурмузда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг