Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испаниядаги тунги клубда аянчли ҳодиса юз берди

Испаниядаги тунги клубда аянчли ҳодиса юз берди

Испания жануби-шарқидаги Мурсия шаҳрида жойлашган тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди.

Aталаяс туманида жойлашган машҳур «Театре» тунги клубида ёнғин маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6 лар атрофида содир бўлган.

Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Фавқулодда хизматлар бир неча бедарак йўқолган кишиларни қидиришда давом этмоқда.

«Биз ҳодисадан даҳшатга тушдик», дея маълум қилган Мурсия мэри Хосе Баллеста Испания телевидениеси орқали. Шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқдаги тўйда пиротехника воситалари портлаши сабаб юздан ошиқ киши қурбон бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг