Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ерга Хеопс пирамидаси катталигида астероид яқинлашмоқда

Ерга Хеопс пирамидаси катталигида астероид яқинлашмоқда

Фото: «Global Look Press»

NASA тарқатган маълумотларга кўра, Ер шарига Мисрдаги Хеопс пирамидаси катталигида астероид яқинлашмоқда.

Маълумотга кўра, астероид 2019 йил августининг охирида Ерга яқинлашади. Астероиднинг диаметри 160 метрга етади, у Хеопс пирамидасидан 20 метрга каттароқдир.

28 августда астероид Венерадан кўра Ерга 40 марта яқинроқ масофага келади. Алал-оқибатда у сайёрамизга миллион километр узоқликда яқинлашиши мумкин.

Хеопс пирамидаси эса Қадимги Миср цивилизациясининг ноёб ёдгорлиги бўлиб, ёши тахминан 4500 йилга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг