Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин мудофаа вазири ва қўмондонларни ишдан олди

Ким Чен Ин мудофаа вазири ва қўмондонларни ишдан олди

Фото:«Straittimes.com»

Шимолий Кореяда мудофаа вазири ва қўмондонлар ишдан олинди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шу йил 12 июнь куни Сингапурда Доналд Трамп билан Ким Чен Иннинг учрашуви ўтказилиши кутилаётган бир пайтда Шимолий Корея мудофаа вазири, қуролли кучлар қўмондони ҳамда Корея халқ қўшини сиёсий бюроси директори лавозимидан озод этилди.

Жанубий Корея ахборот агентлиги «Yonhap» разведка манбаларига таяниб хабар беришича, мудофаа вазири муовини Но Кванг Чол вазир Пак Ёнг Сининг ўрнини эгаллаган. Қуролли кучлар қўмондони Ри Мёнг Сунинг ўрнига унинг муовини Ри Ёнг Гил ўтган.

Корея халқ қўшини сиёсий бюроси директори генерал Ким Су Гил ўрнига генерал Ким Чен Гак тайинланган.

Пхеняндаги бу ўзгаришлар сўнгги пайтда Шимолий Кореянинг дунёга очилишидаги дипломатик муносабатларга ижобий таъсир кўрсатиши башорат қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг