Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кремл Башар Асад бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Кремл Башар Асад бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Фото: РБК.

Кремл Башар Асад бўйича изоҳ беришдан бош тортди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Сурия президенти Аҳмад ал-Шараа ва РФ етакчиси Владимир Путин ҳокимиятдан ағдарилган Башар ал-Ассад тақдирини муҳокама қилгани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

Брифингда Песков Кремлда Асад Дамашққа экстрадиция қилиниши ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқлигини айтди. 

15 октябр куни Москвада Владимир Путин ва Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шара ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу икки сиёсатчининг илк учрашуви бўлиб, икки ярим соат давом этган. Музокаралар чоғида улар ўз мамлакатлари ўртасидаги узоқ йиллик ва мустаҳкам муносабатларни муҳокама қилдилар ва жаноб ал-Шара Россиянинг янги Сурияни ривожлантиришдаги муҳим ролини эълон қилди. 

Декабр ойида Россия Башар Асад ва унинг оиласига бошпана берган эди. Германиянинг Zeit газетасига кўра, Асад ҳозир оиласи билан “Москва Сити” мажмуасида яшайди ва соатлаб видео ўйинлар ўйнаш билан банд. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг