Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лаосда юзлаб кишилар гидроэлектр станцияси остида қолиб кетди

Лаосда юзлаб кишилар гидроэлектр станцияси остида қолиб кетди

Фото: «РИА Новости»

Лаосда гидроэлектр станциясининг чўкиши оқибатида юзлаб кишилар иншоот остида қолиб кетди, дея хабар беради «Haber7».

Аттапеу шаҳрида содир бўлган фалокат оқибатида кўплаб кишилар ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Франция ахборот агентлиги «AFP»нинг ёзишича, камида 100 киши бедарак йўқолган. Фалокатдан жабрланганларни кўчириш учун ҳудудга кемалар жўнатилган.

Гидроэлектр станциясининг чўкиши сабабли 5 миллиард куб сув оқиб кетган ва натижада 6 та қишлоқ сув остида қолиб кетган.

Лаос ахборот агентлигининг маълум қилишича, юзлаб кишилар бедарак йўқолган, ўнлаб кишилар эса ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг