Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Литвада қабристон ўғриларига қарши чора ўйлаб топилди

Литвада қабристон ўғриларига қарши чора ўйлаб топилди

Фото: «Budclub.ru»

Литва суғурта компаниялари 2 ноябрь — Марҳумлар куни арафасида барча қабрларнинг суғурталанишини эълон қилди, деб хабар берди «REGNUM». Бундай хизмат Литвада олдин ҳам мавжуд бўлган, фақат шу куни кенг оммалашади.

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, одамлар мозорни зиёрат қилишга келган заҳоти қабрларга зарар етганини кўришади. Иккинчидан, айнан ҳозир қабрлар қаровига кўпроқ пул ва вақт сарфлашмоқда, бу эса ўғриларни ўзига жалб этмай қолмаяпти, — дейди Литвадаги суғурта компанияларидан бирининг вакили Айварас Туменас. Суғурта қилувчилар сўзига кўра, талончилар қабр тўсиқларини, ҳайкал ва гулдонларни ўғирлаб кетишмоқда.

Туменаснинг айтишича, Литва бўйича қарийб 1,5 мингта мижоз қабрларни суғурталаган. Талон-тарож қилинган қабр учун тўлов ўртача 700 еврони ташкил этади. Бузғунчиликларга ўғри ва вандаллар, шунингдек, табиий офатлар айбдор ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг