Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко Арманистондаги инқилоб ҳақида: «Улар бизни бирма-бир йўқ қилишади»

Лукашенко Арманистондаги инқилоб ҳақида: «Улар бизни бирма-бир йўқ қилишади»

Фото:«EADaily»

Беларус президенти Александр Лукашенко Арманистондаги «бахмал  инқилоб» ҳақида гапирар экан: «Мана шундай қилиб улар бизни бирма-бир йўқ қилишади», — дея баёнот берди.

Лукашенко ким ҳақида гап кетаётганига ойдинлик киритмади, аммо Россияни тилга олиб ўтди. «Бошимизни қовуштириб барча масалаларни биргаликда ҳал қилиш ўрнига бир-биримизни кўкрагимиздан итариб, башарамизга мушт туширишга ўтиб кетаяпмиз», – дея баёнот берди Беларус президенти парламент ва мамлакат фуқароларига қилган йиллик мурожаатида.

Илгари Серж Саргсян мухолифатнинг 11 кун давом этган оммавий намойишларидан сўнг Арманистон бош вазири лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Арманистондаги ҳодисалар тинч характерга эга эканлигини таъкидлар экан, барча томонларни босиқликка, қонун ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга, мулоқот ўрнатишга  чақирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг