Мадагаскар президенти мамлакатдан қочиб кетди

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина мамлакат бўйлаб ва пойтахт Антананаривуда давом этаётган исёнлар фонида мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда Jeune Afrique хабар берди.
Журнал манбасига кўра, Мадагаскар армияси кадрлар бошқаруви корпуси (CAPSAT) исёнчиларга қарата ўт очиш буйруғига бўйсунмаган ва бош ҳарбийларни ҳам шунга чақирган.
Сув ва электрнинг тинмай ўчирилиши туфайли сентябр охирида Антананаривуда тартибсизликлар бошланган.
БМТ маълумотларига кўра, исёнлар давомида камида 22 киши ҳалок бўлган, 100 дан зиёд инсон жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter