Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Македониянинг номи ўзгарди

Македониянинг номи ўзгарди

Фото: «Korrespondent.net»

Македония парламенти мамлакат конституциясига киритилган ўзгаришни тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат номи Македония Республикасидан Шимолий Македония Республикасига ўзгартирилди.

Конституцияга киритилган ўзгартиришни 81 нафар депутат, яъни парламентнинг учдан икки қисми ёқлади.

Давлат номини ўзгартириш зарурияти Македониянинг Евроиттифоқ ва НАТО билан алоқалар ўрнатишидаги қаршиликлар билан боғлиқ. Македония Республикаси номига таркибида Македония номли вилояти бўлган Греция қарши чиққан. Шу сабабли Югославия Федератив Республикаси тарқалиб кетгач Македония БМТга Македония собиқ югослав республикаси номи билан, грек хариталарига эса Скопия (пойтахт - Скопье бўйича) номи билан киритилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг