Молдова президенти ўз мамлакатининг Руминия билан бирлашишини истамоқда
Молдова президенти Майя Санду ўз мамлакатининг Руминия билан бирлашиши тарафдори.
Санду The Rest is Politics: Leading подкасти эфирида шундай деди: «Агар бизда референдум ўтказилса, мен Молдова ва Руминия бирлашиши учун овоз берган бўлардим».
Кичик давлатлар «демократик, суверен мамлакат сифатида» жон сақлаши тобора қийинлашиб боряпти, дея ўз сўзларини изоҳлаган Санду тегишли иттифоқ Россияга қарама-қарши туриш учун ҳам зарурлигини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter