Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов вафот этганини хабар қилди

ОАВ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов вафот этганини хабар қилди

Фото: Wikipedia.org

Расман тасдиқланмаган, ОАВ томонидан тарқатилаётган мавҳум хабарларга кўра Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этган.

«Говорит Москва» радиостанциясининг Евроосиёдаги муаммоларни мониторинг қилиш маркази сиёсатшуноси ва директори Аслан Рубаев бу  ҳақда хабар берди.

Унинг таъкидлашича, бу маълумот туркманистонлик тадбиркорлардан олинган. Рубаев Туркманистон президентининг вафоти ҳақидаги хабар махсус кучлар вакилларидан олинганини айтган. Унинг фикрича, Туркманистон президенти таътил вақтида вафот этган.

Гурбангули Бердимухамедов 15 июлда таътилга чиққан эди. Унинг вафоти ҳақидаги хабар шунингдек араб давлатларидаги янгиликларни бериб борадиган телеграм-каналлар ва муҳолифат ҳисобланадиган Youtube-каналда ҳам берилган.

Айни вақтга қадар бу янгилик расман тасдиқлангани ёки инкор этилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг