Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўғирлаб кетилган аёл 52 йилдан сўнг оиласи билан топишди

Ўғирлаб кетилган аёл 52 йилдан сўнг оиласи билан топишди

Фото: Mirror

Колумбияда ўғирлаб кетилган аёл орадан 52 йил ўтиб яқинларини топди.

Mirror нашри ёзишича, Аура Герреро Леонни ўғирлаб кетишган 1972 йилда у атиги тўрт ёшда эди. Қизчани Колумбия пойтахтидан ўғирлаб, 177 километрлар наридаги шаҳарга олиб боришади. Кейинчалик уни кўчадан топиб олган оила ўз қарамоғига олиб, унга Жина деган исм қўяди.

«Бурчакдаги қўшни дўконга печенье сотиб олишга чиққандим. Йўлдан ўтиб кетаётган қария мени қўрқитиб юборди, ундан автобус панасига яшириндим. Шу пайт бир аёл пайдо бўлиб, мени ўғирлаб кетди. Бўйи баланд, озғин, сочлари узун ва қора эди», — деди аёл ўзи ўғирланган кунни эсларкан.

Ауранинг ҳақиқий ота-онаси умидларини сўндиришмади ва сўнгги кунларигача уни қидиришди. Улар оламдан ўтгач, акаси қизни қидиришга тушди. Кунларнинг бирида у ижтимоий тармоқда марҳума онасига жуда ўхшаб кетадиган аёлни кўриб қолди. Бу Аура эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг