Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олмос қиролининг ўғли» — устаси фаранг фирибгар Грузияда қўлга тушди

«Олмос қиролининг ўғли» — устаси фаранг фирибгар Грузияда қўлга тушди

Устаси фаранг фирибгар Саймон Леваев Грузияда қўлга тушди. Исроиллик фирибгар (асл номи Шимон Иегуда Хают) Батуми аэропортида қўлга олинган.

У 2017–2019 йилларда ном чиқарган: Tinder танишувлар иловаси орқали аёлларни қармоққа тушириш учун ўзини олмос қироли Лев Леваевнинг ўғли деб таништирган. Лаққа тушган аёллардан эса тезда қайтариш шарти билан пул бериб туришларини сўраган ва шу тарзда алдов йўли билан тахминан 10 миллион доллар мўмай даромад қилган.

Донғи чиққан фирибгар ҳатто киночиларнинг назарига тушган ва 2022 йилда Netflix унинг фирибларига бағишланган ҳужжатли филмни суратга олган.

«Олмос қиролининг ўғли»ни анчадан буён қидираётган интерполчилар ниҳоят уни тутиб, швейцар соати безаб турган қўлига темир кишан тақишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг