Олтин нархи бирдан пастлади
Олтин бозоридаги пасайиш 5 фоизга етди, нарх бир унция учун 5109,62 долларгача тушди. Аввалроқ, у рекордни янгилаб, бир унция учун 5594,82 долларга етган эди.
Февраль ойида етказиб бериладиган олтин фьючерслари Comex’да бир унция учун 5242,5 долларгача арзонлашди.

Қимматбаҳо металл январь ойида 19 фоизга, шу ҳафта бошидан бери эса 3,6 фоизга қимматлашганди. Олтиннинг нархи ошишига юқори талаб, шу жумладан, геосиёсий кескинлик туфайли марказий банклар томонидан талабнинг юқорилиги сабаб бўлди.
Пайшанба куни спот бозорида бир унция учун 121,64 долларгача кўтарилган кумуш нархи 6,6 фоизга пасайиб, бир унция учун 108,84 долларни ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter