Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Микрочип ёрдамида ўн икки йил аввал йўқолган мушук топилди

Микрочип ёрдамида ўн икки йил аввал йўқолган мушук топилди

AҚШда йўқолган мушук 12 йилдан сўнг эгаларига қайтиб келди, деб ёзади HuffPost. Уй ҳайвонининг эгалари унинг ҳали тирик эканлигидан ҳайратда қолишди.

Калифорниялик Aнжело ва Шелли Кастелиноларнинг айтишича, уларнинг мушуги Буттерс 12 йил олдин эшикни очиб, уйдан қочиб кетганича ғойиб бўлган. Уй ҳайвонини қидириш самарасиз бўлди.

«Биз ҳайвонлар овчилари уни қўлга олди деб ўйлагандик. У ғойиб бўлгач, жуда хафа бўлдик», — дейди эр-хотин.

Буттерс эгалари унинг ўлганига ишонч ҳосил қилишган, аммо октябр ойи бошида Далтон Черcвелл мушукни ўз ҳовлисида топиб олган. Маълум бўлишича, жониворда микрочип бор эди — унинг ёрдами билан Кастелино оиласи билан боғланилган. 

«Aввалига фирибгарлар қўнғироқ қилмоқда деб ўйладик, жавоб бермадик. Далтон Буттерсни топганини айтди», — деб эслайди Aнжело.

Шундан сўнг, мушук эгаларига қайтариб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг