Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган дипломат — МРБнинг янги раҳбари

Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган дипломат — МРБнинг янги раҳбари

Фото: U.S. Department of State

АҚШ Конгресси Сенати 18 март куни Уилям Бёрнсни Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбарлигига тасдиқлади. Сенат матбуот хизмати ёзишича, унинг номзодини сенаторлар бир овоздан ёқлашган.

Бёрнснинг номзоди шахсан президент Байден томонидан илгари сурилганди.

Маълумот учун: Уилям Бёрнс (64 ёшда) — АҚШ Давлат департаменти тизимида 33 йил давомида фаолият юритган профессионал дипломат. Хусусан, АҚШнинг Россия ҳамда Иорданиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Бир неча йил давомида Давлат котибининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ҳам демократ, ҳам республикачи президентлар даврида юқори рутбада фаолият юритган саноқли дипломатлар сирасига киради. 2014 йилда 33 йиллик дипломатлик карьерасини якунлаб, Давлат департаменти тизимини тарк этган. Ҳозирга қадар Карнеги жамғармаси президенти сифатида ишлаб келаётган эди.

Бёрнс АҚШ Давлат департаментининг юқори рутбадаги мулозими сифатида 2009, 2012 ва 2014 йилларда Ўзбекистонга ташриф буюрган ва президент Ислом Каримов билан музокаралар ўтказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг