Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамоқдан қочиш 25 кишининг ўлими билан тугади — Гаити

Қамоқдан қочиш 25 кишининг ўлими билан тугади — Гаити

Фото: AFP

Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги Круа-де-Буке қамоқхонасидан 400дан зиёд маҳкум қочиб кетди, деб хабар берди BBC.

Қочиш оқибатида 25 киши, жумладан, қамоқхона директори ҳалок бўлган. Улар орасида қочқин-маҳкумлар томонидан ўлдирилган ўткинчилар ҳам бор.

Қочганлар орасида маҳаллий жиноий тўда етакчиси Арнел Жозеф ҳам бўлган, орадан бир неча соат ўтиб, у полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Воқеа бўйича тафсилотлар охиригача очилган эмас. Гувоҳлар аввалига ўқ овозларини эшитишган, сўнг кўчаларда маҳкумларга дуч келишган. Қамоқхонага қўшни кийим-кечак дўкони эгаси маҳкумлар унинг молларини талаб кетганини маълум қилган.

Круа-де-Буке қамоқхонаси кўпи билан 872 маҳкумни сиғдиради. Бироқ Гаити ҳукумати баёнотига кўра, қочиш воқеасидан олдин бу ерда 1500 нафар жиноятчи сақланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг