Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирол Карл III бир йилда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Қирол Карл III бир йилда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Фото: Hola

Буюк Британия қироли Карл III Букингем саройидаги 10 йиллик реконструкция ишлари якунлангач ҳам у ерга кўчиб ўтмайди. Бу ҳақда қироллик вакиллари маълум қилди.

Шу тариқа, қарийб икки аср давомида Британия монархининг асосий қароргоҳи бўлиб келган Букингем саройи энди қиролнинг доимий яшаш жойи бўлмайди.

Қироллик маъмурияти, шунингдек, Карл III 2024/25-молия йилида 12,9 миллион фунт стерлинг (17 миллион АҚШ доллари) миқдорида солиқ тўлаганини ҳам ошкор қилди. Бу кўрсаткич илк бор жамоатчиликка эълон қилинмоқда. Бу қиролни Буюк Британиянинг энг кўп солиқ тўловчи 100 фуқароси қаторига киритади.

Қайд этилишича, қироллик оиласи 2022 йили қиролича Елизавета II вафотидан кейин молиявий фаолияти юзасидан кучайган танқидлар ортидан очиқликни оширишга ваъда берган.

Қиролнинг Букингем саройига кўчиб ўтмаслик қарори 369 миллион фунт стерлинглик реконструкция ишлари якунланиши арафасида қабул қилинди. Таъмирлаш ишлари доирасида эскирган электр тармоқлари, қувурлар ва иситиш тизимлари тўлиқ янгиланмоқда.

Карл III бундан буён ҳам Лондондаги узоқ йиллик қароргоҳи — Кларенс Ҳаусда яшашда давом этади.

Қирол хазиначиси Жеймс Чалмерснинг айтишича, Букингем саройи барибир монархиянинг асосий қароргоҳи бўлиб қолади. У ерда давлат ташрифлари, тантанали маросимлар ва бошқа расмий тадбирлар ўтказилишда давом этади.

«У монархиянинг бош қароргоҳи бўлиб қолади. Ҳазрати олийлари Лондонда бўлганида сарой томида қироллик байроғи ҳилпираб туради», — деди Чалмерс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг